...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Туркия билан алоқаларда жиддий қарор қабул қилди


10:23, 11.08.2018 Олам
 5 476

АҚШ президенти Туркия билан муносабатлар кўнгилдагидек эмаслигини таъкидлаган.

Кеча, 10 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия учун алюмин ва пўлатга белгиланган божларни икки баробар ошириб, мос равишда 20 ва 50 фоиз қилиб белгилаш ҳақида буйруқ берди.
 
“Туркияга келсак, мен фақатгина алюмин ва пўлат учун божлар миқдорини икки баробарга оширишга буйруқ бердим. Уларнинг валютаси – турк лираси бизнинг мустаҳкам долларимизга нисбатан пасайиб боряпти. Алюмин учун бож энди 20 фоиз, пўлат учун 50 фоиз. Ҳозир Туркия билан алоқаларимиз яхши эмас!”, деб ёзган Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Маълумот учун, турк лираси долларга нисбатан қадрсизланиб бормоқда. Айни вақтда бир доллар 6,42 турк лирасига, бир евро 7,31 турк лирасига тенг бўлиб турибди.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан бери Туркияда ҳибсда сақланаётган америкалик роҳиб Эндрю Брансон сабаб АҚШ билан муносабатлар ёмонлашган. Туркия Брансонни ФЕТО билан алоқадорликда айблаб келади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Туркия Эндрю Брансон бож 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!