...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Шимолий Кореяга янги санкцияларни эълон қилди


16:54, 24.02.2018 Олам
 4 015

Президент сўзларига қараганда, бу мамлакатга қарши киритилган таъқиқларнинг энг шафқатсизи.

Кеча, 23 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга қарши босимни кучайтириш учун кўпгина компанияларга янги таъқиқлов чоралари пакети жорий қилинганини эълон қилди. Бу хақда Reuters хабар берди.
 
“Биз бугун Шимолий Кореяга қарши илгари сурилган санкцияларнинг энг шафқатсизини жорий қилдик, агар бу санкциялар иш бермаса дунё учун фожиали бўлган иккинчи босқичга ўтишга тўғри келади”, деб билдирди Трамп консерватив сиёсий ҳаракатлар Конференциясида.

 
Шунингдек, киритилган янги чекловлар натижасида “қандайдир ижобий ҳолат юз беради, биз буни кўрамиз” – деб айтди президент Трамп.
 
Аввал хабар берганимиздек, санкциялар КХДР билан савдо муносабатларига эга бўлган 27 та савдо, 28 та кемасозлик компанияси ва бир жисмоний шахсга қарши киритилган.
 
Шу билан бирга Қўшма Штатлар “Шимолий Кореянинг нефт олиш ва кўмир сотишига қарши ноқонуний денгиз контрабандасини чеклаш” учун БМТ санкцияларига кўра, қора рўйхатга киритилиши керак бўлган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди.
 
Маълум бўлишича, санкциялар Хитой, Гонконг, Тайван, Сингапур кемачилик ва энергетика компаниялари ҳамда Тайван фуқароси бўлган тадбиркорга қарши  жорий қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР АҚШ санкциялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!