...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Россия билан алоқаларнинг ёмонлашувида кимни айблайди?


19:20, 03.08.2017 Олам
 4 900

Россияга қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қонун Конгресс ваколатларини кенгайтиради ҳамда санкцияларни бекор қилиш бўйича АҚШ президенти ваколатларини чеклайди.

АҚШ Конгресси томонидан 22 июль куни Украинадаги вазиятни ўнглаш мақсадида Россия Федерациясига қарши янги санкциялар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берган эдик.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар совуқ уруш давридан буён бу қадар қуйи даражага тушмагани ва алоқаларнинг ёмонлашувида Конгреснинг айбдор эканини билдирди.
 
Бу ҳақда президент Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
 
Трамп томонидан имзоланган Россияга қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қонун Конгресс ваколатларини кенгайтиради ҳамда санкцияларни бекор қилиш бўйича АҚШ президенти ваколатларини чеклайди.
 
Қонунда АҚШ Конституциясига зид келувчи бандлар борлиги, бу эса президентнинг конституциявий ваколатларининг чекланишига сабаб бўлаётганлигини айтган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Доналд Трамп Россия Санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!