...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британия иқтисодиётида заифлашув: тадбиркорлар таваккал қилмаяпти


19:09, 03.08.2017 Олам
 1 851

Европа Иттифоқи маълумотларига қараганда, Еврозона Британия иқтисодиётининг ўсишида асосий ўрин эгаллайди.

Аввалроқ, Евроиттифоқ раҳбарияти Британиянинг иттифоқдан чиқиб кетиши учун жарима тўлаши мажбурийлиги ва бу миқдор 36 миллиарддан 54 миллардгача оралиқда бўлишини таъкидлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Bank of England раҳбари Марк Карнейнинг фикрига кўра, Brexit жараёнлари мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суратларининг секинлашувига ва аҳоли даромадларининг пасайишига сабаб бўлмоқда. Бунинг сабаби сифатида тадбиркор ва мулк эгалари томонидан сармоя қилишнинг сусайганлигини келтирмоқда.
 
Европа Иттифоқи маълумотларига қараганда, Евроҳудуд  Британия иқтисодиётининг ўсишида асосий ўрин эгаллайди.
 
Европа Иттифоқи билан алоқаларнинг узилиши натижасида ишлаб чиқаришнинг қисқариши, ишсизлик ва аҳоли даромадининг камайиши ҳолатлари кузатилиши башорат қилинмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Brexit Bank of England Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!