АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг бир йиллик президентлиги даврида ҳукумат томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида АҚШ Конгрессида чиқиш қилди.
Дональд Трамп ўтган бир йил давомида, аввало, унинг ҳукумати Америка Қўшма Штатларини янада буюк давлатга айлантириш ниятида жадал фаолият олиб борганини таъкидлади.
Президент ўтган бир йил давомида АҚШда 2.4 млн янги иш ўринлари, хусусан фақатгина ишлаб чиқаришнинг ўзида 200 минг иш ўрни яратилганини қайд этди.
Шунингдек, у ўтган вақт давомида яратиб берилган шароитлар натижасида мамлакатдаги ҳафталик маош миқдори ҳам ошганини таъкидлади.
У кичик бизнесга тўхталиб, бу соҳанинг жуда ҳам фойдали эканлигини айтди ва АҚШдаги бу соҳа вакилларининг бир йил давомида акциялардан тушган даромади 8 трлн доллар эканлигини маълум қилди.
Ўтган 11 ой мобайнида АҚШда солиқлар бўйича ислоҳотлар ўтказилиб, уларнинг миқдори Америка тарихида кузатилмаган миқдорда пасайтирилган.
Президентга кўра, АҚШда ҳақиқий меҳнат қилиб даромад кўраётганлар учун кенг қулайликлар яратилган. Жумладан, эндиликда эр-хотин биргаликда ойига 24 000 доллар ишлаб топса, улар солиқдан тўлалигича озод қилинади.
АҚШда бизнесдаги солиқ миқдорини 35 фоиздан 21 фоизгача туширилди. Президент Трамп бу ҳақда шундай деди:
“АҚШ тадбиркорларига янада катта имкониятлар яратиб беради ва дунёдаги бошқа тадбиркорлар билан рақобат қила олиш шароитини яратади”.
Шунингдек, Дональд Трамп Apple компаниясининг фаолиятига тўхталиб, бу компания келгусида 350 млрд доллар сармоя киритиши ва 20 минг янги иш ўрни яратишини эълон қилганини наъмуна қилди.
АҚШдаги Exxon Mobil Corporation нефть компанияси 50 млрд доллар сармоя киритишини Дональд Трамп жуда юқори баҳолади.