Сентябрь ойи бошида сайловчилар орасида олиб борилган сўровнома натижаларига кўра, Трампни қўллаб-қувватловчилар сони ошган.
1-4 сентябрь кунлари ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ноябрдаги президентлик сайловларида Трамп учун сўровнома иштирокчиларининг 45 фоизи овоз беришга тайёр эканликларини билдирган. Клинтонни эса иштирокчиларнинг 43 фоизи қўллаб-қувватлаган.
Август oйида CNN ва ORC ўтказган худди шундай сўраовномада эса Клинтон 52 фоизлик натижа билан Трампни (миллиардер 43 фоиз овоз тўплаган эди) ортда қолдирган эди.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, собиқ давлат котибининг позицияси заифлашганига унинг электрон почтаси туфайли келиб чиққан гап-сўзлар сабаб бўлган. Шунингдек, Клинтон хонимнинг турмуш ўртоғи билан биргаликда тузган “Clinton Faundation” хайрия фонди атрофида юз берган машмашалар ҳам собиқ давлат котибининг обрўсига бироз таъсир қилган бўлиши мумкин.