Президентлик номзод Дональд Трамп Республикачилар партияси биносига қилинган ҳужумни рақиби Клинтон хонимдан кўрмоқда.
16 октябрь – шанбадан якшанбага ўтар кечаси ҳудудий бошқармага номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилган. Безорилар хона ойналари ва жиҳозларини синдиришди ва ойнадан ёнилғи тўлдирилган шиша идишларни бино ичига улоқтиришди. Қўшни бино деворига “Республикачилар – нацистлар, яхшиликча шаҳардан йўқолинглар” деб ёзиб кетилган.
Дональд Трампнинг айтишича, Демократлар ғазабга минишини кўрсатиши ва сайловда ғолиб бўлолмаслиги мақсадида ушбу ҳодиса уюштирилган.
“Биз ғолиб бўлаяпмиз, шунинг учун Ҳиллари Клинтонни номзод қилиб кўрсатган ҳайвонлар ва Шимолий Каролинадаги Демократлар бизнинг Оринж округидаги биноимизга ёнувчи бомбаларни ташлаган”, деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Ўз навбатида Клинтон ҳам Twitter’да жавоб берган: “Республикачиларнинг Оринж округидаги штаб-квартирасига қилинган ҳужум даҳшатли ва номақбул иш. Ҳеч ким жабрланмаганидан жуда хурсандман”.
Ҳукумат ушбу ҳужумни шаҳар аҳолиси хавф остига қўювчи қасддан содир этилган жиноят демоқда. Полиция қидирув ишларини бошлаб юборди.