Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Эроннинг атом келишуви доирасида мажбуриятларини бажариши ҳақида гапирди.
Пенснинг сўзларига кўра, Эрон баллистик ракета ишлаб чиқишни давом эттирмоқда ва террористик ташкилотларни қўллаб қувватламоқда.
У АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий келишув атрофидаги ихтилофларни ҳал қилиш учун Теҳронга қайтадан санкциялар киритишдан тийилиб турганини билдирди.
Шу билан бирга, вице-президент қуйидагиларни маълум қилди:
“Адашманг, бу уларнинг сўнгги имконияти. Агар Эрон ядровий дастури яқин ойларда қайта кўриб чиқилмаса, АҚШ дарҳол ундан чиқади”, дейди Пенс.
Яқиндагина Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Эроннинг атом келишуви доирасида мажбуриятларини бажаришини тасдиқлаган эди.
Ўз навбатида, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Европа мамлакатлари ва АҚШни Эрон ядровий дастури бўйича Ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини бузишда айблади.
Маълумот ўрнида, 2015 йил Эрон ва халқаро “олти” воситачи (Россия, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Германия, Франция) Эрон атоми муаммоларини ҳал қилиш бўйича келишувга эришган эди.
Агар Эрон қабул қилинган режани бузмаса, БМТ Хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан киритилган иқтисодий ва молиявий санкциялар бекор қилиниши мумкин.