...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп: “Тинчлик учун куч ишлатиш вақти келди”


11:03, 08.11.2017 Олам
 4 278

АҚШ президенти Жанубий Корея парламенти олдида нутқ сўзлади. Мазкур нутқ сабабли Корея яриморолидаги ҳолат кескин тус олиши мумкин...

Дональд Трамп Сеул шаҳрида, аниқроғи Жанубий Корея парламенти олдида нутқ сўзлади. АҚШ президенти ўз нутқида қуйидаги жумлани такрорлади: “Кимки тинчликни истаса, кучли бўлиши керак”. Бу ҳақда хабар бермоқда РИА ахборот агентлиги.
 
“...Ўзини оқлаш даври ўтди. Энди куч ишлатиш вақти келди. Агар сиз тинчликни истасангиз, кучли бўлишингиз лозим”, деди Трамп CNN телеканали томонидан жонли трансляция қилинган нутқида.
 
АҚШ президентининг сўзларига кўра, ядровий қуроли билан таҳдид қилиб келаётган ноқонуний режимга нисбатан “жаҳон” ортиқ сабрли бўла олмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, сўнги вақтларда Пхеньян ва Вашингтон муносабатлари АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ўтказилаётган ҳарбий ўқув машғулотлари сабабли кескин тус олмоқда. Ўқув машғулотлари давомида КХДР томонидан уруш очилса, уни қандай қилиб қайтариш олдиндан кўриб чиқилмоқда.
 
КХДРнинг таҳдиди сабаб қилиб кўрсатилиб, Жанубий Корея ҳудудига 28 мингта АҚШ аскарлари жойлаштирилди.  Пхеньян эса, ўз ўрнида, АҚШдан хавфсираб, БМТ томонидан қўйилган чекловларга қарамасдан, ўз ядровий салоҳиятини ривожлантиришга киришди.
 
Дональд Трамп бундан аввалги Японияга ташрифи доирасида ҳам Шимолий Кореяга босим ўтказиш ҳақида сўзлаган эди.
 
АҚШ президентининг кейинги сафари Хитойга. Бу сафарлар давомида эришилган келишувлар мазмунига қараганда, АҚШ КХДРга қарши “уруш очишга” жиддий киришганга ўхшайди.
 Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:АҚШ КХДР Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!