Бу борадаги ҳақиқат Президентлар ўртасидаги мулоқотда маълум қилинган.
Хабарга кўра, АҚШ президентининг суҳбатни бундай якунлашида ҳукуматдаги раҳбарларнинг аралашуви борлиги айтилмоқда.
Хусусан, АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Трампга Москва билан конструктив мулоқот бошлаш учун агрессив ёндашув кўрсатиши лозимлигини маълум қилган.
NBC каналига кўра, АҚШ Президентининг маслаҳатчиси Трамп Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётганини ва буни мамлакат учун фойдали деб билишини айтган.
Шунингдек, маслаҳатчи ҳукуматдаги юқори лавозимли раҳбарлар Путин билан бўладиган учрашувларда АҚШ раҳбарининг бундай ёндашувини ёқламаслигини маълум қилган.
Аввалроқ, Путин Россия Федераль мажлисига қилган мурожаатида дунёда ҳали яратилмаган қурол турлари Россияда мавжудлигини намойиш қилгани ҳақида хабар берган эдик.