Қарор муҳокамасида иштирок этиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
“Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори бугун, 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасида
– фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари қошида аҳолига, биринчи навбатда унинг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига арзонлаштирилган хизмат кўрсатадиган 150 тагача ўринли тўйхоналар фаолиятини йўлга қўйиш;
– оилавий тадбирларни ўтказишда аҳолига озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларни арзон нархларда етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатадиган тузилмаларни ташкил этиш чораларини кўриш;
– оилавий тадбирларда санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) томонидан хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш, бунда санъаткорларнинг шартнома асосида хизмат кўрсатишини, хизмат кўрсатиш нархларининг энг юқори миқдорини, шунингдек, оилавий тадбирга фақат бир нафар санъаткорни (гуруҳни) жалб этиш борасидаги чекловни ўрнатиш;
– оилавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ барча шартномаларнинг намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
– оилавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган тўйхона, ресторан ва кафеларнинг инфратузилмасини қайта кўриб чиқиш, янги қурилаётган биноларни белгиланаётган талабларга мувофиқлаштириш чораларини кўриш каби масалалар муҳокамага қўйилган.
Қарор лойиҳасида келтирилишича, тўй-ҳашамлар соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимлари соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказилади. Соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўйилмайди.
Тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади.