Улар кўчаларда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига қасддан таҳдид солган.
Бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Бунёдкор кўчасида тўй кортежини тўхтатиб қолган.
Кортеж таркибида ҳаракатланган Range Rover русумли автомобиль ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига биноан жавобгарликка тортилган.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаркати қоидаларига риоя қилинг. Ёдингизда бўлсин, сизнинг, йўловчи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг ҳам ҳаёти ва саломатлиги рулда ўзингизни қандай тутишингизга боғлиқ”, деб огоҳлантирган Тошкент шаҳар ИИББ.

Суннатилла Абдуллаев