Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларнинг театр студияларининг спектакль намойишлари билан “Ёшлар ҳафталиги” ўз ишини бошлади.
“Ёшлар ҳафталиги” бир неча йўналишдаги йирик лойиҳалардан иборат. Улар қуйидагича тартибда жойлашган:
- “PROlogue” – ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари II Республика фестивали
- “Тафаккур синовлари” Республика танловининг финал босқичи
- “Қувноқлар ва зукколар” танловининг финал босқичи
- Талабалар театр студиялари фестивали
- Ёшлар модаси ва дизайн фестивали
- “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими
- “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими
- “MIT.UZ” лойиҳаси доирасидаги танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими
12 декабрда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабаларнинг театр студияларининг спектакль намойишлари билан “Ёшлар ҳафталиги” ўз ишини бошлади.
Фестивалда Тошкентдаги олий таълим муассасалари талабалари билан биргаликда Наманган, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри талабалари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.
Ёш талабалар томонидан саҳналаштирилган спектакллар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд Исмоилов, Санъатшунослик фанлари доктори Жўра Маҳмудов томонидан баҳолаб борилди.
Эрали Норбеков