Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Университетда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, Университетнинг таълим фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.
Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Амити Университетининг (Ҳиндистон Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.