...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда вагонларнинг рельсдан чиқиб кетиш сабаби айтилди


19:13, 21.09.2018 Жамият
 5 478

“Ўзбекистон темир йўллари” ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Аввалроқ, 21 сентябрь куни, соат тахминан 11:30ларда Тошкентнинг Яшнобод туманидаги станцияда юк поездининг икки вагони рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Ушбу ҳодиса “Олтин тегирмон” МЧЖ ХК корхонаси ишчилари томонидан юк вагонларини юклаш ҳамда юк тушириш технология жараёни қўпол тарзда тузилгани билан боғлиқ”, - дея хабар беришган “Ўзбекистон темир йўллари”дан.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимлари кучи билан қисқа муддат ичида рўй берган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилган. Темир йўлнинг ушбу қисмида поездлар ҳаракати тўхтатилмаган.
 
Ҳодиса текширувдан ўтказилиши айтилган. Етказилган зарар миқдори “Олтин тегирмон” МЧЖ ХК корхонасига тақдим этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Поезд Вагон Яшнобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар