
Баъзан ёмғир шаррос қуйса, айрим ҳолларда чақмоқ чақади. Гоҳо эса кучли шамол бўлиб, дарахтларни силкитади ва синдиради.
Баҳор мавсумида ҳар хил об-ҳаво кузатилади. Баъзан ёмғир шаррос қуйса, айрим ҳолларда чақмоқ чақади. Гоҳо эса кучли шамол бўлиб, дарахтларни силкитади ва синдиради. Шундай ҳолатларда дарахтлар автомобилларнинг устига ағдарилиб, машинага жиддий зарар етказиши турган гап.
Айни дамда Тошкент шаҳрида шамол кучайишни бошлади. Ҳурматли ҳайдовчиларимизни ана шундай нохуш ҳодисалардан огоҳ этишни лозим топдик.