Лойиҳа учун 160 миллион доллар сарфланади.
Тошкентда “Уч шаҳар” мажмуаси қурилади, иккита ёдгорлик ўрнатилади ва Иккинчи жаҳон уруши ҳақида иккита филм суратга олинади. Бунинг учун 160 миллион доллар сарфланади.
Хусусан, “Уч шаҳар” мажмуаси “Халқ дипломатияси шаҳри”, “Этношаҳар” ва “Киношаҳар”дан ташкил топади. Мазкур лойиҳа уч босқичда олиб борилиб, сўнггиси 2021 йилда якунланади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
“Уч шаҳар”
Мажмуа Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти, лекин пойтахт чегарасига жуда яқин ҳудудда жойлашади. Майдони камида 100 гектарни ташкил этади ва вақтинчалик фойдаланиш учун берилади, шундан 49 йили имтиёзли асосда бўлади.
Биринчи босқич – 2019 йил 1 сентябригача. 18 миллион доллар йўналтирилади.
“Халқ дипломатияси шаҳри”: олтита маданият маркази, Президентлар аллеяси, Буюк Ипак йўли кўчаси, сунъий тоғли ва қатор-қатор шаршарали шоирлар боғи, очиқ осмон остидаги музей, “Севишганлар боғи”, кафе ва ресторан.
“Этношаҳар”: Амир Темур саройи хиёбони, фавворалари ва боғи билан, олтита этноҳовли, кафе ва ресторан, сувенир расталари, эски кўчалар, минора, шаҳар дарвозаси мажмуаси.
“Киношаҳар”: суратга олиш учун павилон, киномаҳалла, бизнес-марказ, хиёбон ҳудуди ва бошқалар.
Иккинчи босқич: 2020 йилнинг 1 сентябригача. 82 миллион йўналтирилади.
“Халқ дипломатияси шаҳри”: тўққизта маданият маркази, очиқ консерт зали, кўргазма мажмуаси, кафе ва ресторанлар, меҳмонхона, тўртта музейли музей майдони, кинематография маркази.
“Этношаҳар”: 13 та этносарой, иккита меҳмонхона, 10 та кафе ва ресторан, 20 та сувенирлар растаси, “Лаби Ҳовуз” эски кўчалари мажмуаси, иккита этномеҳмонхона, Улуғбек расадхонаси, бешта ўтов, иккита минора, учта шаҳар дарвозаси ва бошқалар.
“Киношаҳар”: меҳмонхона, тўртта павилон, бизнес марказнинг иккита блоки, киномаҳалла (20 та вилла, 200 та таунхаус, 75 хонали кўп квартирали тураржой), киноакадемия, супермаркет, хусусий мактаб ва боғча, стадион, хиёбон ва бошқалар.
Учинчи босқич: 2021 йил 1 сентябргача. 42 миллион доллар йўналтирилади.
“Халқ дипломатияси шаҳри”: кафе ва ресторан, меҳмонхона, спорт объектлари(футбол майдони, кортлар ва бошқалар).
“Этношаҳар”: иккита меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, карвонсарой.
“Киношаҳар”: коворкинг маркази, киномаҳалла (18 татаунхаус, 77 хонали тураржой), миниипподром, ишлаб чиқариш цехи.
“101” лойиҳаси
Ушбу лойиҳа шу номдаги роман асосида “101” тўлиқ метражли филмини тасвирга туширишни ўз ичига олади. Унда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, 2020 йил апрел ойи (1942 йилда 101 нафар ўзбекистонлик қаҳрамоннинг қатл этилган сана)да уларга ёдгорлик ўрнатилади.
“Қаҳрамонлар” лойиҳаси
Ушбу лойиҳа “Қаҳрамонлар” номли роман асосида Иккинчи жаҳон урушининг икки нафар қаҳрамони – маёр Махсумов ва лейтенант Вей Ли ҳақида тўлиқ метражли филмни суратга олиш, шунингдек, 2020 йилда ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан қаҳрамонларга ёдгорлик ўрнатишни назарда тутади.
Маблағлар манбалари
Барча учта лойиҳага 160 миллион доллар йўналтирилади. Унинг амалга оширилиши муддати жорий йилнинг 1 сентябридан 2021 йилнинг 1 сентябригача. Асосий маблағ манбалари – давлат бюджети, “Etnomir” (Россия), WHITECO Harvest Investion (Кипр), Royal Holding Orbit Group LLC (БАА) каби компаниялардан хориж инвестициялари ва бошқалардир.

Суннатилла Абдуллаев