Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев бундай қурилишлар июль ойидан қурилишини айтиб ўтди.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашевнинг сўзларига кўра, бундай қурилишни бошлаш учун кўплаб ҳужжатларни мувофиқлаштириш керак. Масалан туманда кўп қаватли тураргоҳларни барпо этиш учун бир қатор жойлар март ойида аниқлаб олинган.
“Ҳозирда биз кўп қаватли тураргоҳлар қуриш учун бир нечта жойларни кўриб чиқяпмиз. Масалан, ‘Бибигон’ кафесининг орқа томонида айни вақтда темир гаражлар жойлашган жой бор, яна битта шундай жой — Қорасув-6да ҳам бор. Ҳозирча аниқ манзилларни ва бундай автотураргоҳларнинг аниқ сонини айтиш қийин.
Ўйлайманки, июлдан бу қурилишлар кўриниб қолади. Бундай қурилиш муқаррар, чунки келажак айнан шундай тураргоҳлар ортида, бошқа йўл йўқ. Ахир бундай амалиёт дунё тажрибасига асосланган”, деган Шавкатбек Эргашев.