Томонларнинг келишувига кўра, низоларни ҳал этишда Марказ арбитрлари томонидан бошқа, шу жумладан, хорижий давлатнинг ҳуқуқи қўлланиши мумкин.
Унинг асосий вазифаси жумладан, турли давлатларда жойлашган тижорат ташкилотлари ўртасида юзага келадиган низоларни, хусусан, инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни халқаро арбитраж орқали ҳал этишни ташкил этиш ҳисобланади.
Марказга арбитр сифатида Ўзбекистон фуқароси бўлган мутахассислар билан бир қаторда хорижий давлатлар фуқароси бўлган малакали арбитрлар ҳам жалб этилиши мумкинлиги белгиланди.
Томонларнинг келишувига кўра, низоларни ҳал этишда Марказ арбитрлари томонидан бошқа, шу жумладан, хорижий давлатнинг ҳуқуқи қўлланиши мумкин.
Марказ қошида унинг фаолиятига халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш мақсадида арбитраж соҳасидаги етакчи халқаро ва маҳаллий мутахассислардан, шунингдек, жаҳоннинг эътироф этилган арбитраж марказлари арбитрларидан иборат Кузатув кенгаши ташкил этилади.
Марказга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси томонидан, қоидага кўра, етакчи хорижий халқаро арбитражларда арбитр сифатида ишлаш тажрибасига эга шахслар орасидан тайинланадиган раҳбар бошчилик қилади.
Қарор билан шунингдек Марказ фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ташкилий-техник тадбирлар белгилаб берилди.