...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятининг собиқ прокурорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди...ми?


11:16, 28.02.2018 Жамият
 8 571

Бугун тонгда тарқалган хабарларга қараганда, Тошкент вилояти собиқ прокурори жорий йилнинг 24 февраь куни ўз уйидан кишанланган ҳолда олиб кетилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказган давлат раҳбари Тошкент вилояти ҳокимлиги, ички ишлар, прокуратура ва солиқ органларида фаолият тўғри ташкил қилинмаганини танқид қилиб, Тошкент вилояти прокурори Улуғбек Суннатов ва Тошкент вилояти  Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидкарим Нишонбоев эгаллаб турган вазифасидан озод этганди.



Бугун тонгда тарқалган хабарларга қараганда, Тошкент вилояти собиқ прокурори жорий йилнинг 24 февраь куни ўз уйидан кишанланган ҳолда олиб кетилган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205, 210-моддалари билан жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинмоқда.
 
ОАВда икки тахмин илгари сурилмоқда. Яъни айримлар қўлга олинган собиқ прокурор деб Тошкент вилояти прокуратурасини Улуғбек Суннатовдан аввал бошқарган Жамшид Файзиевга урғу бераётган бўлса, бошқалар Улуғбек Суннатовга эътибор қаратмоқда. Боиси давлат раҳбари 5 январь куни Тошкент вилояти фаоллари билан ўтказган йиғилишида Улуғбек Суннатовга нисбатан “Менга бундай ғўдайганлар керак эмас”, деб гапирган эди.
 
Мазкур масала ортидан тушгун “Qalampir.uz” Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан боғланди. Гўшакни кўтарган Матбуот хизмати ходими ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқлигини, Тошкент вилояти собиқ прокурорига жиноий иш очилгани билан боғлиқ расмий маълумотларга ОАВга тарқатиш учун Матбуот хизматига берилмаганини маълум қилди. 

Теглар:Улуғбек Суннатов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар