...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди


10:03, 16.05.2018 Жамият
 4 108

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кеча, 15 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Арипов Қаҳрамон Турсунович тайинланди.
 
Маълумот учун, 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган Арипов Қаҳрамон Турсунович бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
 
Тошкент Молия Институтини 1995 йилда тамомлаган. Арипов Қаҳрамон Турсунович 2002-2005 йилларда Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи, 2005-2007 йилларда “Асака” давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда “Асака” давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси, 2017-2018 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари, лавозимларида ишлаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арипов Қаҳрамон Турсунович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар