...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокими энди “Пахтакор” клуби президенти эмас


16:55, 12.05.2017 Спорт
 13 674

Клуб вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Бобур Шодиев клуб Президенти этиб тайинланди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни “Пахтакор” клуби президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан “Пахтакор” футбол клуби раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган эди.
 
Бугун, 12 май куни “Пахтакор” футбол клуби раҳбариятида яна ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар берди.
 
Клуб вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Бобур Шодиев клуб Президенти этиб тайинланди. Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов клуб вице-президенти лавозимини эгаллади. “Пахтакор” клуби бош директори этиб Дмитрий Адисман тайинланди.
 
Бунгача клуб президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эндиликда “Пахтакор” клуби фахрий президенти хисобланади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Пахтакор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!