Олма-отада Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг навбатдаги VIII Қурултойи бўлиб ўтди.
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Эржан ҳожи Малгажиули Бош муфтий лавозимига Диний идора ноиби Серикбай ҳожи Оразнинг номзодини тавсия этди. Серикбай ҳожи Оразга 300 нафар Қурултой делегатлари овоз бердилар ва у Бош муфтий лавозимига сайланди.
Серикбай Ораз Сатибалдиули 1975 йил 12 апрелда туғилган. 1992 йилда Тошкент мадрасасини тугатган. 1992-1994 йилда Мисрнинг Ал-Азҳар, 1995-1996 йилда Исломобод Жаҳон университетида таълим олган.
Абай номидаги университетнинг ҳуқуқшунослик йўналишини сиртдан тамомлаган. 2014 йилда “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университетида “Диншунослик” бўйича таҳсил олган. У 2014 йилда Қустанай инженерлик – иқтисодиёт университетини, “Менежмент” ихтисослиги бўйича магистратурани битирган ва шу билан бирга иқтисод фанлари магистри ҳамдир.
Серикбай Ораз ҳожи кўп йиллар давомида Қозоғистон Диний идораси тизимидаги муассасаларда ишлаб келган.
Tengrinews.kz нашри хабарига кўра, Қозоғистонинг янги Бош муфтийси оилали ва унинг етти нафар фарзанди бор.