...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: президентликка номзод йўқ, уй ҳайвонлари пулга айланганда


09:43, 20.04.2017 Олам
 3 185

Ҳукумат қорамол ва уларнинг хизмати орқали таълим учун тўлаш имкониятини яратди.

Колумбиянинг Манисалес шаҳрида рўй берган кўчки 19 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Яна 6 кишининг тақдири ҳозирча номаълум.
 
Албания парламенти президентликка номзод бўлмагани учун мамлакат раҳбариятини сайлай олмади. Бош вазир Эди Рама бошчилигидаги партия биринчи раундда номзодни илгари суришни маъқул кўрмади. Агар сайловларнинг 5 раундида ҳам номзод таклиф этилмаса, парламент тарқатилади.
 
Венесуэланинг Миранда штатида ўтказилган ҳукуматга қарши намойишларда бир ҳарбий вафот этди. Шу тариқа, мамлакатда ўтган оммавий намойишларда қурбон бўлганлар сони 3 нафарга етди.
 
Зимбабведа қўйлар расман пул сифатида қабул қилинадиган бўлди. Ҳукумат қорамол ва уларнинг хизмати орқали таълим учун тўлаш имкониятини яратди. Аҳоли, шунингдек, эчкиларни ҳам пул сифатида тақдим этишлари мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Колумбия Зимбабве Венесуэла Албания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!