Токио метросида ҳолсизлик шикояти билан тўққизта йўловчи шифохонага ётқизилди.
28 сентябрь куни Япония пойтахтининг марказий туманларидан бири Синдзюку шаҳридаги Такаданобаба метро бекатидан тўққиз киши ҳолсизлик сабабли шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
NHK телеканалининг воқеа жойидан узатган репортажида метро бекатини полиция қуршаб олгани ва тез ёрдам машиналари тасвирланган.
Шунингдек, ҳолсизликка бўёқ эритувчи воситанинг метро вагони ичида тўкилгани бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
Аввалроқ “Синьхуа” агентлиги Токиодаги метрода газли ҳужум бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган эди. Бироқ ҳодиса сабаблари тўлиқ аниқлангани йўқ.

Мухторбек Абдуллаев