...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тинч океанининг устида икки самолёт тўқнашиб кетди


10:17, 06.02.2016 Олам
 2 820

Самолётнинг учувчилари ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Қутқарув хизмати вакиллари уларни қидиришга киришган.

Бугун, 6 февраль куни тонгда Тинч океанининг тепасида АҚШнинг икки самолёти ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳозирда соҳил хавфсизлик хизмати ҳар икки самолётнинг учувчиларини океандан қидирмоқда, дея хабар беради “News.rambler.ru” нашри.

Учувчиларнинг тақдири ҳақида ҳозирга қадар ҳеч қандай маълумот йўқ. Уларни излаб топиш ишларига катерлар ва вертолётлар жалб қилинган. Самолётларнинг бўлаклари Сан-Педро портидан топилган.

“Биз қутқарувчиларимизни ҳалокат жойига юбордик. Улар океанда, хусусан Сан-Педро ҳамда Лонг-Бичда самолётнинг кўплаб бўлаклари сузиб юрганини айтишмоқда”, – дейди қутқарув хизмати вакили Эрик Скотт.
Умида Якубова

Теглар:Самолёт Тиня океани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!