Техника университети томонидан берилган баёнотга кўра, жиноят содир қилган талаба яшайдиган ётоқхонадан, айнан унинг хонасидан наркотик моддалар топилган.
АҚШнинг Техас штати Лаббок шаҳридаги Техас техника университети талабалар шаҳарчасида талаба йигит бир нафар полициячининг умрига зомин бўлди.
Техас техника университети томонидан берилган баёнотга кўра, жиноят содир қилган талаба яшайдиган ётоқхонадан, айнан унинг хонасидан наркотик моддалар топилган. Полициячи уни талабалар шаҳарчасидаги идорасига олиб келган.
Шу пайт қўлга олинган талаба йигит полиция идорасидан қочишга ҳаракат қилган ва ёнида олиб юрган қуроли билан полициячини отиб ўлдирган.
Полициячининг ўлимига сабаб бўлган Холлис Даниелс ҳозирда қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.