...
МЕНЮ
ONLINE TV

Террористлар Теҳронда қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлдилар


12:45, 20.06.2016 Олам
 2 747

Эронда теракттларни олдини олиш юзасидан, бир неча кун давомида махсус операциялар ўтказилди.

Эрон Ислом Республикаси пойтахти Теҳрон шаҳрида теракт амалга оширилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ислом Республикасининг Миллий хавфсизлиги  олий кенгаши котиби Али Шамхани маълум қилди, дея ТАСС хабар бермоқда.
 
Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча кун мобайнида Теҳронда теракт амалга оширишга тайёргарлик қилишда шубҳаланган кишилар қўлга олинган. Улар бу ишни Рамазон ойида қилишни режалаштирганлар.
 
“Бундай ғараз режаларни Эронда амалга оширмоқчи бўлганлар одамларнинг огоҳлиги ва мутасадди ташкилотларнинг сергаклиги туфайли тўхтатиб қолинди”, дейди Шамхани.
 
Эроннинг Разведка ишлари бўйича вазири Маҳмуд Алави бир ой олдин мамлакатдаги ҳолатни издан чиқармоқчи бўлган ва терактлар амалга оширишни хоҳлаган 20та террористик гуруҳ ҳақида хабар берган эди, дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Эрон Теҳрон Теракт Али Шамхани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!