...
МЕНЮ
ONLINE TV

Террорчи гуруҳнинг аъзолари қўлга олинди


14:49, 21.12.2017 Олам
 2 568

Истанбул полицияси, ўтказган тезкор тадбир давомида, Ислом Давлати террорчилик гуруҳига аъзоликда гумонланган 45 нафар хорижий давлатлар фуқаролари қўлга олинган.

Сурияда можаролар бошлангандан кейин, кўпгина давлатлар Туркияни бошқа давлатларнинг фуқаролари Сурияга ўтиб кетишида, транзит давлат бўлиб қолганликда айблаб келади. Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бу айбловларни рад қилиб, бу борада тинимсиз иш олиб бораётганини таъкидлайди.
 
Истанбул полицияси, ўтказган тезкор тадбир давомида, Ислом Давлати террорчилик гуруҳига аъзоликда гумонланган  45 нафар хорижий давлатлар фуқаролари қўлга олинган, деб хабар бермоқда Sabah нашри.
 
Бу тезкор тадбирлар, Истанбулнинг еттита туманида ўтказилган. Қўлга олинганлар, Сурия ва Ироқда, террорчилар томонида туриб урушда иштирок этишган. Уларнинг айримлари, жангариларни ёллаганликда ҳам айбланмоқда. Тезкор тадбир давомида, қўлга олинганларнинг террорчилик фаолиятига оид бошқа далиллар ҳам топилган.    
 
Сурия ва Ироқда Ислом Давлати террорчи гуруҳлари билан қуролли можаролар бошлангандан бери, Туркиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан террорчилик гуруҳларига алоқадорликда гумонланган, 5 минг нафар гумонланувчи қўлга олинган. Дунёнинг 95 мамлакатининг 3290 нафар фуқароси Туркиядан чиқариб юборилган, 38 минг нафарига эса, бу мамлакатга кириш тақиқланган. 780 нафар шахс қамоқларда сақланмоқда, шуларнинг 350 нафари хориж фуқаролари. Уларнинг бир қисми террорчиликда айбланган. 
Обил Сафаров

Теглар:Истанбул Туркия Ислом Давлати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!