...
МЕНЮ
ONLINE TV

Телекоммуникация соҳасида лицензия олишда зарур 3 та ҳужжат бекор қилинмоқда


10:34, 11.05.2017 Жамият
 2 043

Бу лицензия фаолияти туридан келиб чиқиб, лицензия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини максимал қисқартиришга олиб келади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Телекоммуникация соҳасида лицензиялаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Қарор лойиҳасида тадбиркорларга телекоммуникация соҳасида лицензия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар қилинмоқда.
 
Ҳужжатда тадбиркорлик субъектлари ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини акс эттириш учун қарорни тайёрлаш жараёнида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, хулоса ва ҳужжатларни тўплаш билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар муҳокама этилди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ҳужжат лойиҳасида телекоммуникация соҳасида лицензия олиш жараёнида талаб этиладиган қуйидаги бир қатор хулосавий ҳужжатлар топширилишини бекор қилиш режа қилинмоқда:
 
1) Ёнғин хавфсизлиги органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқлигини тасдиқловчи хулоса;
 
2) Давлат санитария назорати органларидан санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигини тасдиқловчи хулоса;
 
3) Олий таълим тўғрисидаги диплом ҳамда мутахассисларнинг лойиҳалаш ва телекоммуникация тармоқлари қурилиши бўйича ишлаганини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан нусха.
 
Шунингдек, мамлакат раҳбарияти томонидан лицензияни расмийлаштириш ва рухсат бериш жараёнларини босқичма-босқич равишда “ягона ойна” марказларига ўтказиш бўйича юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб шахсий тармоқ (интернет-клуб) қурмасдан туриб, маълумотларни узатиш тармоқлари провайдерининг хизматларини кўрсатиш учун лицензияни расмийлаштириш “ягона ойна” ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
 
Қолаверса, тадбиркорлар учун яратилган қўшимча қулайликлар қаторига 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб шахсий тармоқ (интернет-клуб) қурмасдан туриб, маълумотларни узатиш тармоқлари провайдерининг хизматларини кўрсатиш учун лицензияни расмийлаштириш электрон шаклда амалга оширилишини айтиш мумкин.
 
Қарорнинг қабул қилиниши:
 
— лицензияни расмийлаштиришда ортиқча тўсиқларни бартараф қилиш, уларни электрон шаклда расмийлаштириш;
 
— лицензиялаш жараёнини соддалаштириш;
 
— лицензия фаолияти туридан келиб чиқиб, лицензия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини максимал қисқартиришга олиб келади.
Бобур Жалолов

Теглар:Лицензиялаш Телекоммуникация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар