Аниқланишича, болакай 3 дақиқа ичида сувга чўкиб кетган. Унинг жасади воқеадан 1 соат ўтиб, сув ҳавзасининг тубидан топилган.
Воқеа 3 январь куни Шэньси провинциясининг Сяньян шаҳридаги чўмилиш ҳавзасида рўй берган. Хитойлик аёл бу ерга чўмилиш учун 4 ёшли ўғли ва 6 ёшли қизини бирга олиб келган.
Маҳаллий ОАВ орқали тарқалган видеоларда сув ҳавзасининг чеккасида 4 ёшли болакайнинг сувга ғарқ бўлаётгани яққол акс этган. Бу вақтда эса болакайнинг онаси фарзандидан тахминан 2 метрча масофада қўл телефонини текшириш билан банд бўлган. Она фарзандига тескари қараб турган. Аёл телефонидаги “ёзишма”ларни тугатганидан сўнг, ҳовузнинг бошқа бурчагига бориб, чўмилишда давом этган.
Видеотасвирларда кўринганидек, ҳовузда бошқа одамлар ҳам бўлган, бироқ улардан ҳеч бири сувга чўкаётган болакайга эътибор бермаган.
Маълумотларга кўра, сув ҳавзасининг болалар учун мўлжалланган қисмида сув сатҳи 30 см бўлган, аммо болакай ҳовузнинг 1,3 метр чуқурликдаги жойига сузиб келган ва шу ерда чўкиб кетган.
Аниқланишича, болакай 3 дақиқа ичида сувга чўкиб кетган. Унинг жасади воқеадан 1 соат ўтиб, сув ҳавзасининг тубидан топилган.