...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таҳлилчилар: Трамп кетгач, унинг ўрнига қандай президент келиши ҳозирдан маълум


19:04, 10.02.2017 Олам
 8 425

АҚШ Миллий разведка аппаратининг докладида Дональд Трамп президентликдан қачон кетиши ва ким энди мамлакатни бошқариши ҳақида сўз юритилади.

АҚШ Миллий разведка аппаратининг йиғилишида ўқиб эшитилган доклад матнига ишонадиган бўлсак, Америка Қўшма Штатларининг амалдаги президенти Дональд Трамп эгаллаб турган лавозимидан 2024 йилда бўшаши назарда тутилган, деб ёзади RT ахборот агентлиги.
 
Гап шундаки, АҚШ миллий қонунчилигига кўра, сайланган мамлакат президенти кетма-кет икки муддатга сайланиши мумкин. Разведка хизматчиларининг йиғилишда эшитилган директор Жеймс Клэппернинг докладида эса шундай дейилади:
 
“Бу сценарийда турли ташқи сиёсий фаолиятнинг ечимлари ишлаб чиқилмоқда. Улардан бири глобал тинчлик ва барқарорликка эришишга, бошқаси маҳсулдорликни оширишга хизмат қилиши керак.
 
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси тайёрлаган ушбу назарий мемуар шаклида ёзилган таҳлилдан ўрин олган фикрлар, 2032 йилгача амалдаги президентдан кейин келадиган раҳбар даврида бўлиши мумкин бўлган халқаро муносабатлар ҳолатига қараб тузилган”.
 
Бундан келиб чиқадики, президент Трамп иккинчи марта президентликка қайта сайланиши эҳтимоли катта ва бу муддат 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Ундан кейинги президент ҳам саккиз йил мамлакатни бошқарадиган бўлса, маслаҳатчи тузиб чиққан таҳлил рўёбга чиқиб, 2032 йилда янги эра бошланиши мумкин.
 
Шунингдек, докладда айтилишича, 2024 йилга қадар Россия ва Хитой ўз минтақасида таъсир доирасини кенгайтириш эҳтимоли юқори, шу билан бир пайтда АҚШ ташқи сиёсатда ўз манфаатларини кучайтиришга ҳаракат қилмайди. Мамлакат ички сиёсатидаги партия ва штатлар ўртасидаги турфа фикрлар тўқнашуви бунга сабаб бўлади, деб келтирилади.
 
“2020 йиллар бошида АҚШ катта бюджет харажатларини амалга оширади, Россия ва Хитой қўшни мамлакатлар ички иқтисодиётига фаол кириб келади ҳамда сиёсий, ҳарбий соҳада ҳамкорликни кенгайтиради”, дейилади эшиттириш давомида. Разведка таҳлилчилари дунёнинг етакчи кучлари бўлмиш Россия, Хитой ва Эроннинг тўғридан-тўғри можароларга боради, деган фикрдан йироқ турибди.
 
Шунга қарамай, Доналд Трамп Оқ уйни тарк этгач, қаттиққўл, тезкор ва қатъиятли президент келиши кутилмоқда. Таҳлилчилар 2024 йил сайланадиган президент даврида АҚШнинг шон-шарафини тиклаш мақсадида ҳарбий операциялар бошланиши ва мамлакатнинг денгиздаги қудрати ошишини таъкидлаб ўтишди. Табиийки, Россия ва Хитой бу ҳолатда “қуролланиш пойгаси”га берилиб кетиш эҳтимоли катта бўлади. Эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш мамлакатлар манфаатларидан келиб чиқиб юз бериши мумкин.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Миллий разведка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!