Бу дастур орқали фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотни юртимизнинг қайси ҳудудида бўлишидан қатъи назар, ушбу базадан топиш мумкин бўлади.
“Паспорт столи учун маълумотлар базаси дастури мамлакатимиздаги барча паспорт хизмати билан шуғулланадиган муассасалардаги ҳужжатларни битта дастурга бирлаштириш имконини беради. Бу дастур орқали фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотни юртимизнинг қайси ҳудудида бўлишдан қатъи назар, ушбу базадан топиш мумкин бўлади”, дейди Моҳинур Абдуғаффорова.
Паспорт столида навбатда туришни автоматлаштирувчи дастурда битта компьютер орқали навбатда туришни самарали ташкил этиш кўзда тутилган. Ушбу дастурлар нафақат соҳа ходимларига, балки аҳолига ҳам катта қулайлик яратиб, вақт ва маблағни тежашга хизмат қилади.
Иқтидорли талабанинг мазкур дастурлари жорий йилда ўтказилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар IХ Республика ярмаркасида намойиш этилди. Унинг бу ишланмаси олимлар ва ярмарка иштирокчиларининг ижобий баҳосига сазовор бўлди. М.Абдуғаффорова диплом билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар илмий изланишлар олиб бориш, янги дастур, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, олим ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда.