Янги директор АҚШ Давлат котиби этиб тайинланган Майкл Помпео ўрнига келди.
АҚШ Конгресси Сенати Жина Хаспелни Марказий разведка бошқармасининг янги директори этиб тасдиқлади. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
Бу лавозимга Хаспел аввалроқ, АҚШ Давлат котиби этиб тайинланган Майкл Помпео ўрнига келди ва МРБ тарихидаги илк аёл директор бўлди.
Маълумот ўрнида, Хаспел номзоди унинг қийноқларга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотлар сабаб жиддий баҳсларга сабаб бўлди. Гап шундаки, у 2000 йиллар бошида МРБнинг Тайланддаги бўлимида бошлиқ бўлган ва махфий қамоқхонада қийноқнинг шафқатсиз йўлларидан фойдаланган.