18 та учрашувдан бери ғолиб бўлиб келаётган Наполини испанлар тўхтати қола оладими?
Инқироз даврини ортда қолдириб бораётган “Реал” эндиликда плей-оф босқичига гуруҳда биринчи ўрин эгаллаб чиққан “Наполи” тўсиғини енгиб ўтиши керак. Испаниянинг гранд жамоаси “ЧЛ”да кетма-кет икки марта зафар қучмаган. Бу сафар ҳам тарих ўзгармай қоладими?
Аслида ним чорак баҳсларидан “силлиқ” ўтиб кетадиган Мадрид шаҳри жамоаси, бу сафар жиддий қаршиликка дуч келган бўлиши мумкин. Демак, бу ўйинни кечанинг марказий учрашуви, десак муболаға бўлмайди.
18 учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган Марадоннанинг собиқ жамоасини “Реал” тўхтатиб қола оладими? Бу саволларга жавобни кечқурун оламиз.