...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли хонандалардан бири оғир хасталик билан шифохонага етказилди


12:42, 29.08.2016 Шоу-бизнес
 12 586

Маълумотларга қараганда, хонанда бир неча кун давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимида ётган.

Таҳририятимизга таниқли хонандалардан бири Азиз Бекмуродовнинг оғир хасталик билан Респблика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимида ётгани ҳақида хабар етиб келди.
 
Маълумотларга қараганда, хонанда бир неча йилдан буён ошқозон-ичак йўлидаги касалликлардан азият чекиб келган. Ич қотиши ва шунга ўхшаш муаммоларга тез-тез дуч келган хонанда даволаниш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига мурожаат қилади. Шифокорлар эса жарроҳлик амалиёти зарурлигини айтади. Бизгача етиб келган хабарларга кўра, операция оғир кечган. Бир неча кун Жонлаштириш бўлимида ётган хонанданинг ҳозир аҳволи яхши.
 
“Айни вақтда Азиз аканинг саломатлиги жойида, у шифокорларларнинг доимий назорати остида. Ваҳимага ўрин йўқ. Жонлантириш бўлимидан палатага ўтказилди”, дейди хонанданинг маъмури.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан хонанда Азиз Бекмуродовга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаймиз.

Теглар:Азиз Бекмуродов Респблика шошилинч тиббий ёрдам маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!