Брендга тегишли резина оёқ киймининг таркиби сизни ҳам ҳайратга солиши тайин.
Маълумотларга кўра, Crocs брендига тегишли бежирим шиппаклар ўртасида ўзининг қулайлиги билан бошқа оёқ кийимларидан ажралиб туради. Бироқ сўнгги вақтда уларнинг табиийлиги ва инсон саломатлигига зарар етказмаслигига шубҳалар пайдо бўлмоқда. Бу гумонларга қарши чиққан ҳолда ишлаб чиқарувчилар оёқ кийимлар Croslite деб номланувчи табиий қатронлар билан ёпилган махсус материалдан ишлаб чиқарилишини таъкидлашмоқда.
Мутахассисларнинг фиркларича, харидорлар орасида бундай брендга тегишли оёқ кийимни сотиб олишга имконияти етадиганлар жуда кам. Бироқ “Бренд бўлган пойабзал сифатли бўлади, бозордан арзонгаров бир нечта оёқ кийимни сотиб олгандан кўра, бир дона бўлса ҳам брендга тегишли маҳсулотни сотиб оламан”, дегувчилар жуда кўпчиликни ташкил этади. Боз устига харидорларни шиппакнинг резинадан ишлаб чиқарилгани ҳам шубҳалантирмайди.
Германиялик олимлар томонидан Crocs оёқ кийимларининг 10 тури устида тадқиқот ўтказилди. Аниқланишича, бу бренддаги резина оёқ кийимлар асосининг 60 фоизини полициклик ароматик углеводородлар ташкил қилар экан. Бундан ташқари канцерогенларнинг бирлашуви келажакда саратоннинг айрим турлари пайдо бўлишига олиб келиши ҳам маълум бўлди. Қизиғи шундаки, шундай концероген бирикмалар ушбу бренддаги айнан қора рангдаги оёқ кийимларда кўпроқ учради. Олимлар, мутахассилар шу каби тадқиқот натижаларини ҳисобга олган ҳолда лицензияга эга, бренд, урф каби тушунчаларни бир четга суриб, инсон умрининг энг керакли омили бўлган саломатликка зарар етмазмайдиган оёқ кийимларни сотиб олишга ҳаракат қилиш лозим эканини таъкидлашмоқда.
Айтиш жоизки, Ўзбекистонга турли давлатлардан кийим-кечак, пойабзал, сумка ва бошқа маҳсулотлар олиб келинади. Улар ичида жуда кўп турдаги резина оёқ кийимлар ҳам бор. Ўзбекистондаги бозорларда ҳам айнан шу шаклдаги, турли рангдаги резина оёқ кийимлар билан савдо қилинмоқда.