...
МЕНЮ
ONLINE TV

Artel номи ортида қандай сир бор?


16:23, 28.04.2018 Бу қизиқ
 14 339

Уларнинг кўпчилиги оммага кўриниш беришни исташмайди.

Дунёда ўзининг иқтидори ва меҳнати эвазига энг машҳур компания, фирма ва махсулотларни таъсис қилган миллардерлар мавжуд.
 
Уларнинг кўпчилиги оммага кўриниш беришни исташмайди. Мана шундай кишиларнинг шахси ва суратларини “adme.ru” тўплаб нашр қилди. Қуйида сиз мана шундай машҳурлар билан танишасиз:
 
  1. Nike асосчиси – Фил Найт
 

 
Дастлаб крассовкалар ишлаб чиқариш билан машғул бўлган ушбу компания 1978 йилда расман Nike бренди номи билан фаолиятини бошлайди. Ўшанда Райт ва унинг устози японлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган эди.
 
  1. Starbucks асосчиси – Говард Шулц
 

 
Starbucks дастлаб 1971 йилда Сиэтлда қаҳва донлари ва махсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган дўкон сифатида иш бошлаган. Говард Шулц ушбу дўконни 1987 йилда сотиб олади ва ўзининг қаҳва ҳақидаги ғоялари билан уни бутун оламга машҳур қилиб юборди.
 
  1. ZARA асосчиси – Амансио Ортега
 

 
Амансио ўзининг бизнесини рафиқаси билан биргаликда тунги ҳалат ва бошқа кийимлар сотиш орқали бошлаган. 1975 йилда улар Испаниянинг Ла-Коруния шаҳрида дастлабки магазинини ишга туширади. Шундан кейин Ортеганинг бизнеси Европада ўта оммалашиб кетади. У дунёнинг энг бой инсонлари рўйхатида юқори ўринларда қайд этилади.
 
  1. Lacoste асосчиси – Рене Лакост


 
1926 йилда машҳур теннисчи Рене Лакост турнир якунлангач, ишлаб топган пулига трикотаж матоларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Сўнгра махсулотларига тимсоҳ тасвири туширилган логотибни қўяди. 1933 йилгача у спортни бутунлай тарк этиб, бизнесга ўтади.
 
  1. Google асосчилари – Ларри Пейж ва Сергей Брин
 

 
 Стэнфорд университетининг икки талабаси – Ларри Пейж ҳамда Сергей Брин дастлаб интернет-қидирув тизими бўйича тадқиқот олиб борган ва 1988 йилда эса улар Google’га асос солади. Қизиғи, улар логотип учун 1 сони ортига 100та 0 қўйишни келишиб олади. Бу инглизчада “googol” сўзи билан ифодаланади. Компания рўйхатдан ўтказилаётганида эса хатолик туфайли Google деб тасдиқлаб юборилган.
 
  1. Instagram асосчиси – Кевин Систром
 

 
Бугунги кунда энг машҳур ижтимоий тармоқлардан бири бўлган Instagram асосчисини кўпчилик ҳам танимайди. Кевин ҳам Стэнфорд университетининг талабаси бўлган. У санъат билан жуда ҳам қизиққан ва ретро суратларни ишлашни ва расмга туширишни ёқтирган.
 
Унинг Венецияга сафари ва у ердаги манзараларни квадрат шаклида териб, ишлов бериши жуда яхши баҳоланган. Кейинчалик у шундай суратларни махсус дастурда интернетга жойлаб борган. Ҳозирда Instagram’нинг улуши Facebook’га тегишли саналади.
 
  1. Artel асосчиси – Жаҳонгир Ортиқхўжаев
 

 
Таъкидлаш керакки, Ортиқхўжаевни шу кунга қадар кўпчилик яхши танимас эди. Аммо охирги пайтларда Artel махсулотларининг халқ ичида тилга тушиши унинг таъсисчисига қизиқишларни ҳам орттирмоқда. Artel 2011 йилда ташкил қилинган бўлиб, Art-Артикхўжаев ва el- electronics, яъни ARTikxodjaev Electronics дегани. Компания асосан маиший техника воситаларини ишлаб чиқаради. Ортиқхўжаев Imzo компаниясининг ҳам таъсисчиси саналади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланганини хабар қилган эдик.
Темур Назаров

Теглар:брендлар фирмалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!