...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таклиф инобатга олинди! Энди футболчилар мунтазам назоратда бўлишади...


18:24, 24.11.2017 Спорт
 4 300

Камтарона таклифимиз ЎФФ томонидан тасдиқлангани бизни ишга бўлган шижоатимизни янада кучайтирди!

“Qalampir.uz” сайтининг аввалги саҳифаларида “Футбол мухлислари ўқимасин! Футболчиларимиз “доимий назоратда” бўлишга тайёрми?” номи остида таклифий-танқидий мақола эълон қилиб ўтган эдик.
 
Жумладан, мақолада Ўзбекистон футболи ривожланиши ҳақида бир қатор таклифлар, айниқса футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан хабардор бўлиб бориш бўйича ечими топилмаётган масалаларни амалга ошириш ҳақида футболнинг юқори ташкилотларига таклифлар йўллагандик.
 
ЎФФ Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистонда келаси йилдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.
 
Хабарда айтилишича, мазкур тест синовлари тизими Ўзбекистон футбол федерациясининг Техник бўлими илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
 
Эътиборли томони шундаки, махсус синовлар мавсум давомида тасдиқланган режа асосида уч маротаба ўтказилади ва натижалари таҳлил қилиб борилади. Тест синовлари махсус инновацион технологик воситалар орқали ўтказилади.
 
Назорат синовлардан муваффақиятли ўтган футболчилар ўз клублари таркибида Суперлига ва Биринчи лига баҳсларида иштирок этишлари мумкин.
 
Синовлардан ўтолмаган футболчилар эса чемпионат ўйинларидан четлаштирилади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 ноябрь куни ЎзПФЛ ташкилоти 2018 йилдан Олий лига ва Биринчи лига номлари Суперлига ҳамда ПРО-лига номларига ўзгартирилгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футболчилар жисмоний ҳолат ЎФФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!