Ёнғин автобуснинг двигателидан чиққани аниқланди.
Гарчи ёнғин бутун автобусни қамраб олган бўлсада, автобус ҳайдовчиси тезлик билан автобусдаги йўловчиларнинг барчасини эвакуация қилишга улгурган ва портлаш чоғида ҳеч кимга зарар етмаган.
Маълумотларга қараганда, Самутпракан провинциясидан 20 нафар йўловчини аэропортга олиб кетаётган автобуснинг ёниб кетишига двигателда чиққан олов сабаб бўлган.