Учрашувда бугун қабул қилинган "Йўл харитаси"га мувофиқ биродарлашган шаҳарлар – икки давлат пойтахтлари Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди.