...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат тўнтариши

Хабарларда айтилишича, давлат тўнтаришига алоқадор бўлган 754 киши ҳибсга олинган ва бир қанча исёнчилар ўлдирилган. Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга қараганда, 29 нафар полковник ва 5та генерал ўз лавозимидан четлатилган.

Туркия нашрларининг ёзишича, ҳарбийлар исёни туфайли 60 киши ҳалок бўлган.

Бўғозичи кўпригида 50 киши ҳибсга олинди, фуқаролар ғалабани нишонламоқда.

Майдонларга тўпланган минглаб аҳолининг “Тик тур, эгилма. Бу миллат сен билан. Миллат ухлама, ўз ватанинга эга чиқ”, деган ҳайқириғи шаҳарни жумбушга келтирмоқда.

Исёнчилар қўлидан омон чиққан генерал мамлакатдаги вазиятни ўз назоратига олди.

Бўлиб ўтган исёндан сўнг мамлакат ҳарбийлари ўртасида “тозалаш” ишлари амалга оширилади.

Туркиядаги исён ортида Фетуллоҳ Гулен турганини таъкидланмоқда.

Буюк миллат мажлиси биноси авиазарбалар натижасида жиддий шикастланган.

Қизиқчи Обид Асомов ва хонанда Мадина Мумтоз кеча, 15 июль куни Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида рўй берган воқеалар юзасидан фикр билдирдилар.

Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг аксариятини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади.

Тавсия


Видео ва Фото

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар