...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суст ҳаракатланиш жиддий касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин


17:24, 04.05.2017 Бу қизиқ
 3 233

Ушбу асбоб шифокор, беморлар ҳамда қариб қолган яқинларини парваришлаётган инсонлар учун бирдек фойдалидир.

Оддий пиёда сайрларда суст суръатларда қадам ташлаш танада соғлиқ билан боғлиқ қандайдир муаммолар борлигидан дарак бериши мумкин. Олимлар агар сиз одатдагидан кўра суст ҳаракатлана бошлаганингизни сезсангиз, юрак текшируви ва бош мия МРТ таҳлилини ўтказишни тавсия қиладилар.
 
Массачусетс технологик институтининг олимлари қадам ташлаш суръатининг соғлиқ билан боғлиқлигини аниқладилар. Уларнинг таъкидлашларича, ҳаракатланиш тезлигининг аҳамияти худди юрак уриши ва қон босими каби муҳимдир.
 
Шифокорларнинг таъкидлашларича, пиёда юришнинг секинлашиши юрак-қон томир касаллиги, деменция (қариялар ақли заифлиги) ва сурункали обструктив ўпка касалликларининг илк аломатларидан бири бўлиши мумкин. Шунинг учун улар WiGait махсус қурилмасини ишлаб чиқдилар. Бу қурилма деворга илиб қўйилиб, беморнинг қадам масофаси узунлиги ва хонадаги ҳаракатланиш тезлигини ўлчайди. Унча катта бўлмаган телевизор ҳажмидаги бу мослама жиддий касалликлар келиб чиқишининг олдини олишга ёрдам беради.
 
Янги технология АҚШ даги қариялар уйида синаб кўрилди ва беморларга ташхис қўйишда шифокорларга катта ёрдами тегди.
 
Ушбу асбоб шифокор, беморлар ҳамда қариб қолган яқинларини парваришлаётган инсонлар учун бирдек фойдалидир.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Пиёда юриш олимлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!