12 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган мазкур ҳужум ким томонидан амалга оширилганлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Хабарга кўра, воқеа Идлиб вилоятининг Марет Нўмон туманидаги бозорда содир бўлган. Унинг оқибатида 12 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, бундан ташқари, 15 нафар кишилар турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қурбон бўлганларнинг сони ортиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
Ҳозирда маҳаллий полиция томонидан қидирув ва қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳаво ҳужумини ким томонидан, нима сабабдан амалга оширилганлиги ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Суриянинг шимоли-ғарбида жойлашган Идлиб вилояти Туркия, Россия ва Эрон давлатлари иштирокида бўлиб ўтган Остона келишувига кўра “қуролли тўқнашувлардан холи ҳудуд” деб эълон қилинган эди.