...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриялик қочоқ Германияда футбол ҳаками бўлди


12:19, 09.11.2016 Спорт
 2 418

Суриялик қочоқ Аммар Саҳар ўз давлатида ҳам ҳакамлик қилган. Германияга келганидан сўнг ҳам ўз ишини давом эттирмоқчи.

Аммар Саҳар суриялик қочоқ мақомидан то Германиянинг расмий футбол ҳаками даражасига етиб келгунича деярли бир йил вақт ўтди. Ҳозирча у Германия футбол лигасининг олтинчи дивизионидаги Берлин Лигаси ўйинларини бошқармоқда. Бу ҳақда “Euronews” ёзмоқда.
 
“Мен келгусида иккинчи ёки биринчи Бундеслигада фаолият олиб боришни орзу қиламан. Ўз орзумга эришишда янги босқичга кўтарилиш учун қўлимдан келган барча нарсани амалга ошираман. Бундеслига Испания ва Англия футбол лигалари каби юқори даражадаги турнирлардан бири ҳисобланади”, дейди Саҳар.
 
Саҳар олдин ҳам Суриядаги Ҳама шаҳрида футбол ҳаками ваъзифасини бажарган. Лекин у кўчиб келган янги давлатда кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Улардан энг асосийси немис тилини билмаслиги.
 
“Берлин Лигасида янги иш бошлаган пайтларимда ўйинчилар билан алоқага киришишда жуда қийналар эдим. Чунки, мамлакатга эндигина келгандим. Бироқ аста секинлик билан керакли сўзлар ва атамаларни ўргана бошладим”, деб изоҳлайди Саҳар.
 
27 ёшли Аммар Саҳар Берлин Лигасида бир неча ўйинларни бошқарди. Футболчиларга қизил ва сариқ карточкаларни кўрсатишда ҳаяжонлангани йўқ. У энг машҳур футбол ҳакамларидан бири Ҳовард Уэббга ўхшаш ниятида. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Суриялик қочоқ Футбол ҳаками Аммар Саҳар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!