Аёл ва унинг қизлари қасддан ўлдирилган бўлиши мумкин.
Дания жанубида жойлашган Обенро шаҳрида суриялик қочоқ аёл ва икки қизининг жасади музхонадан топилди. Бу ҳақда “The Local” нашри хабар бермоқда.
Жанубий Ютландия тумани полицияси 27 ёшли аёл ҳамда унинг 7 ва 9 ёшли қизлари ўлдирилган, дея хулоса қилди. Полиция айни вақтда вафот этган аёлнинг турмуш ўртоғини қидирмоқда.
Суриялик бу оила 2015 йилда қочоқ мақомида Данияга келган. Марҳуманинг яқинлари аёл билан бир неча кун боғланолмаганидан сўнг полицияга мурожаат қилган.
“Полиция оиланинг уйига кирганида, музхонадан 3 кишининг жасадини топди. Аёлнинг эри, яъни вафот этган қизларнинг отаси уйда бўлмаган”, дейди полиция ходимларидан бири.
Полиция аёлнинг турмуш ўртоғини қидириш ишларини бошлаган, юз берган фожиа юзасидан тергов ишларини олиб боряпти.

Дурдона Расулова