...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга йўл олган автобус Саратов вилоятида ҳалокатга учради


17:28, 31.10.2016 Олам
 6 838

Автобус эриган қор туфайли бошқарувни йўқотиб, йўл тўсиғига урилган.

30 октябрь куни Россиянинг Саратов вилоятида  автобус ҳалокатга учради. Маълумотларга кўра, aвтобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
 
Санкт-Петербургдан Тошкентга йўл олган автобус ичида 24 нафар йўловчи бор эди. ЙТҲ оқибатида улардан 16 нафари жароҳат олиб, зудлик билан шифохонага етказилган.
 
РИА Новости агентлигининг сўнгги хабарига кўра, жароҳат олганларнинг 4 нафари ҳамон шифохонада қолмоқда.
 
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларида йўл-транспорт ҳодисасига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани тасдиқланган.
 
Йўлни нам қор қоплагани сабаб Yutong русумли автобус сирпана бошлаган, натижада йўл четидаги тўсиқларга бориб урилган ва ағдарилиб кетган.
Дурдона Расулова 

Теглар:ЙТҲ Россия Саратов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!