...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриядан қайтган 57 шахс экстремистик қарашлари учун озодликдан маҳрум этилди


14:45, 06.03.2018 Олам
 3 855

Мамлакатда 2013 йилдан бери 38 та терактнинг олди олинган.

Суриядан қайтган айрим қозоғистонлик фуқаролар радикал қарашларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нургали Билисбеков маълум қилди, деб ёзади “Казинформ”.
 
“Хабарингиз бор, халқаро террорчилик ташкилотлари Сурия ва Ироқда мағлубиятга учради. Бунинг оқибатида жангарилар ва уларнинг оила аъзолари бошқа мамлакатларга, шу жумладан, ўз ватанларига қайтиши кузатилмоқда. Мисол учун, ҳозирги пайтгача Қозоғистоннинг 125 фуқароси қайтиб келди, уларнинг 57 нафари озодликдан маҳрум этилди. Қайтганларнинг аксарияти ўзининг радикал қарашларига риоя қилишда давом этмоқда”, деган раис ўринбосари.


 
Унинг таъкидлашича, бу одамлар билан профилактика ишлари олиб борилмоқда.
 
Аввалроқ, Нургали Билисбеков Қозоғистонда 2013 йилдан бери 38 та терактнинг олди олингани ҳақида маълум қилганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Қозоғистон теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!