Сурия қуролли кучлари Бош штаби кеча тунда, мамлакат ҳудудига авиазарбалар бериш мақсадида, парвозни амалга ошираётган Исроил ҲҲКга тегишли самолётни уриб туширгани ҳақида баёнот берди.
Бугун уларнинг бири уриб туширилгани борасида қатор хорижий оммавий ахборот воситалари Сурия Бош қўмондонлиги баёнотига таяниб, ахборот тарқатмоқда.
“Бизнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимимиз назорат ҳудудида учаётган самолётларга эътибор қартди ва уларнинг бирини уриб туширди. Шунингдек, яна бир самолёт нишонга олинган. Бошқалари учиб кетди”, дейилади Бош қўмондонлик баёнотида.
Аммо бир вақтнинг ўзида Исроил мудофаа қисмлари самолётлари борасида йўқотишлар мавжуд эмаслигига ишонтиришмоқда.
Аввалроқ, Исроил ҲҲК 17 мартга ўтар кечаси Сурия ҳудуддида бир неча нишонлар бўйича авиазарбалар бергани хабар қилинган эди. Унда парвозлар давомида самолётлар зенит ракеталари ёрдамида ўққа тутилгани айтилган. Шунингдек, самолётлардан бири “Хец” ракетага қарши мудофаа комплекси ёрдамида йўқ қилингани ҳам тасдиқланган. Исроил ОАВлари маълумотига кўра, самолётлар Собиқ Иттифоқда ишлаб чиқарилган “С-200” зенит ракета комплекси ёрдамида ўққа тутилган.