...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия Афринни ҳимоя қилади


14:53, 19.02.2018 Олам
 2 138

Сурия кучлари Афринга киради.

Бугун, 19 февраль куни Суриянинг “Ихбория” телеканали яқин вақт ичида Сурия расмий кучларининг Афринга киришини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Телеканал ўз мухбирининг маълумотларига таянган ҳолда ушбу маълумотни эълон қилди.
 
Ўз навбатида, кеча, 18 февраль куни курд расмийлари Сурия ҳукумати билан келишувга эришганини билдирган ва улар ҳам мамлакат қўшинларининг Афринга – Туркия ҳарбийлари эгаллаган ҳудудларга киришини айтишган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Суриянинг шимолий шаҳри бўлган Афринда Туркия ҳарбийлари томонидан заҳарли газ қўлланагани оқибатида 6 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эдик.
 
Буни Суриядаги Инсон ҳуқуқлари вакили ва курдлар қаттиқ қоралаган эди.
 
Ушбу ҳаракат Суриянинг Афринга киришига сабаб бўлиши мумкин.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия Туркия курд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!